Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилоятида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ишга тушди

01.12.2020

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг соддалаштирилган механизми Тошкент вилоятида 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб ишга тушди.

Тошкент вилоятида ушбу тизим 2020 йил декабрь ойидан бошлаб жорий қилинди.

Бугунги кунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 44-сонли қарорига асосан ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамлар тайинланиб, тўлаб келинган.

Аввалги ва янги тизим солиштирилганда

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарорига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали электрон маълумот алмашуви орқали давлат томонидан аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва одилона тизими яратилди.

Амалга ошириш механизми
Амалга ошириш механизми

  • 327