Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилояти цемент ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда

Тошкент вилояти цемент ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда
05.11.2020
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида 7,8 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,6 % ни ташкил этди.

Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти 47,2 %, Навоий вилояти 35,5 % ҳамда Фарғона вилояти 11,8 % ҳиссасига тўғри келди.

Маълумот ўрнида, мамлакатимиз 2020 йилнинг 9 ойида Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа бир қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент экспорт қилинган.

Ўз навбатида юртимизга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардан қиймати 87,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент маҳсулоти импорт қилинган.



  • 392