Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов оламдан ўтди
17.09.2020Хайруллоҳ домла Турматов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган, меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилоятидаги "Четсув", "Қорабоғ", “Зангиота” жоме масжидлари имом-хатиби, Ангрен шаҳри бош имом-хатиби ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби вазифаларида фаолият юритган.
Хайруллоҳ Турматов Тошкент вилояти бош имом-хатиби вазифасида сидқидилдан меҳнат қилиб, эл-юрт ўртасида катта обрў-эътибор қозонган эди. Ажойиб инсон, муқаддас ислом дини равнақи йўлида сидқидилдан самарали меҳнат қилган етук олим Хайруллоҳ домла Турматовнинг хотираси қалбларимизда абадий сақланиб қолади.
Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия билдирамиз.
-
-
533