Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилояти бўйлаб аҳолини спортга жалб этиш бўйича тизимли ишлаш йўлга қўйилган

Тошкент вилояти бўйлаб аҳолини спортга жалб этиш бўйича тизимли ишлаш йўлга қўйилган
15.10.2020
Тошкент вилоятида ҳам тизимли равишда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида барча ҳудудларда эрталабки бадантарбия машқлари ташкил қилинмоқда.

Нурафшон шаҳар спорт бўлими ва БЎСМ ташаббуси билан халқ таълими ҳудудий бўлими, соғлиқни сақлаш бўлими, нуронийлар, ёшлар ҳамда корхона ва ташкилотлардан 300 дан ошиқ ходимлари иштирокида “Саломатлик учун 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ва эрталабки бадантарбия машғулотларини ўтказилди.

Шунингдек, Нурафшон шаҳар Ёшлар иттифоқи биносида турли йўналишларда ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.



  • 394