Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилоятида 116 нафар битирувчи дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди

Тошкент вилоятида 116 нафар битирувчи дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди
27.08.2020
Тошкент вилояти халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгаши ўтказилди.

Тадбирда барча туман ва шаҳарлардаги мактаб раҳбарлари, кутубхоначи, ҳудудий халқ таълими бўлимлари мутахассислари ва фахрий ўқитувчилар иштирок этди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Умаралиев мамлакатимизда пандемия бўлишига қарамай таълим тизимига жорий этилаётган ислоҳотлар умумтаълим мактабларида таълим-тарбия самарадорлигини янада ошириш, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Қайд этилганидек, вилоятда 35 минг нафардан ортиқ педагог кадрлар меҳнат қилаётган бўлса, сўнгги йилларда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мактабларда эркак ўқитувчилар 8 минг нафардан ошди. Ҳозир вилоят умумтаълим мактабларида таълим ўзбек, рус, қозоқ, тожик ва қирғиз тилларида олиб борилаётган бўлиб, уларда 509 минг 741 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Жорий йилда битирувчиларнинг 31 минг нафари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди. Шунингдек, 116 нафар 11-синф ўқувчиси дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларига қабул қилинди.

Тадбирда 2020/2021 ўқув йилидан таълим тизими ўқув дастурларида бўлган ўзгаришлар юзасидан ахборот берилди. Хусусан, STEAM таълим йўналишидаги фанларни чуқур ўргатиш мақсадида 10-11 синфларда кимё ва биология фанларига қўшимча соатлар ажратиш бўйича сўз юритилди.

Янги ўқув йилини карантин талаблари асосида ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларга қулай шароит яратиш борасида фикр-мулоҳазалар бирдирилди. Айниқса, вилоятда ўқув жараёнини такомиллаштириш учун интернет тармоғидан фаол фойдаланиш, ота-оналар билан боғланиш мақсадида “kundalik. com" электрон таълим тизимини оммалаштириш лозимлиги айтиб ўтилди. Узлуксиз методик хизматни яхшилаш борасида “Таянч мактаблари” фаолиятини кенгайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Тадбир ташкилотлари томонидан соҳада фаол меҳнат қилаётган мутахассислар, ўқитувчи-мураббийлар эсдалик совғалари топширилди.

- Айтиш жоизки, карантин даврида болаларга онлайн дарс бериш фаолиятимизда янги бурилиш бўлди, - дейди Тошкент туманидаги 9-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Умида Каримова. - Якунланган ўқув йилида бизнинг мактабимизда ҳам тизимли ишлар амалга оширилди. Кўплаб ўқувчиларимиз фан олимпиадаларининг вилоят ва республика босқичларида юқори натижаларни қўлга киритди. Шунингдек, 5 нафар битирувчимиз муддатидан олдин хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Август кенгашида бу борада ўқитувчиларга зарур топшириқлар берилди.

Август кенгаши доирасида турли тўгаракларда фаол қатнашаётган иқтидорли ёшларнинг ижодий ишлари намойиш этилди.

photo_2020-08-27_13-19-44.jpg

photo_2020-08-27_13-19-47.jpg




  • 667