Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Томчилатиб суғориш – истиқболли усул

Томчилатиб суғориш – истиқболли усул
19.08.2020

Бекобод туманида вилоят ҳокимининг “Томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича 2021 йилги режалар”ни амалиётга татбиқ этиш бўйича семинар ташкил этилди.

Туман ирригация бўлими ва Сув истеъмолчилари уюшмаси ходимлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган тадбирни туман ирригация бўлими бошлиғи З.Қорабоев очди. Вилоят сув хўжалиги бошқармаси мутахассиси А.Салимов ва пудратчи қурувчи М.Акбаровлар ҳам кун тартибидаги масала бўйича сўзга чиқишди.

Йиғилиш иштирокчилари Президентимизнинг 2018 йил 27 декабрдаги “Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4087 сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 103-сон ва 2019 йил 6 февралдаги 103-сонли қарорлари ижроси билан таништирилди.

Жорий йилда туманда жами 3000 гектар пахта хом ашёси етиштириладиган, шунингдек, 15 гектар сабзавот-полиз, 90 гектар боғ, 28 гектар узумчилик майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш режалаштирилган. Ҳақиқатда, мўлжалдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Аслида ҳам туманда бу борада тажриба тўпланиб боряпти. Хусусан, ўтган йили 128 гектар экин майдонларида томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилган. Жумладан, “Далварзин” ҳудудидаги “Бекобод қўрғони” фермер хўжалигида 63 гектарда боғдорчилик, “Холис барака” масъулияти чекланган жамиятидаги 35 гектарда сабзовотчилик ва “Мавлонов” ҳудудидаги “Грин агро фуд” масъулияти чекланган жамиятида 30.0 гектарда сабзовотчилик йўналишида татбиқ этилган.

Семинарда кейинги йилларда ҳам бундай самарали усулни кенгайтириб бориш масаласи кўриб чиқилди. Хусусан, 2021 йилда “Далварзин” фермерлар уюшмаси ҳудудида “Холис барака” МЧЖ томонидан 35 гектар майдонда сабзавотчилик ва 1 гектардаги иссиқхонада томчилатиб суғориш технологияси жорий этиш белгилаб олинди.



Манба: Бекобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 632