Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Томчилатиб суғориш бўйича Исроил тажрибаси ўрганилмоқда

Томчилатиб суғориш бўйича Исроил тажрибаси ўрганилмоқда
09.10.2020
“TCT Agro Cluster” МЧЖда чигит экиш, ғўза парваришлаш, экинни касаллик ва зараркунанда ҳашаротлардан асраш, томчилатиб суғоришни жорий қилиш, амалиётга инновация технологияларини кенгроқ жалб қилиш масалаларига бағишланган тренинг бўлиб ўтди. Унда Исроил давлатидан келган мутахассис-консултант Амрам Тимен хориж тажрибаси билан ўртоқлашди.

“TCT Agro Cluster” директори М.Нўъмонов ва масьул ходимлар чет эллик мутахассисга пахтачиликда Ўзбекистон тажрибаси, хусусан, кластер тизимида пахта етиштириш ва чуқур қайта ишлашнинг технологик жараёнлари ҳақида маълумот бердилар. Амрам Тимен кластер фаолияти билан яқиндан танишар экан, бу йилги ҳосилнинг сифати, уни сақлаш усули маъқул келганини билдирди.

Тренингда томчилатиб суғоришни жорий қилиш афзалликлари, келгуси йилда кластерда ушбу усулни қўллаш бўйича ўзаро фикр алмашилди.



  • 459