Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тилга эътибор – элга эътибор

Тилга эътибор – элга эътибор
07.10.2020
Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Пискент туманида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳар йили 21 октябрни Ўзбек тили байрами сифатида нишонлаш ҳам белгиланган. Яқинда Пискент туман ҳокими маслаҳатчиси Ҳ.Каримов раҳбарлигида депутатлар ва ЎзМТДП туман кенгаши масъуллари томонидан “Мўминобод”, “Майлобод”, “Ойбек” маҳаллалари ҳудудида жойлашган корхона ва савдо шохобчаларидаги пешлавҳалар, реклама баннерлари ёзувларида давлат тили меъёрларига амал қилиш ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида 48 та объектда ўзбек тили қоидаларига амал қилиниши билан танишилиб, 15 та ҳолатда ёзувлар ўчиб кетгани, реклама баннерлари нотўғри жойлаштирилгани аниқланди. Шу боис, реклама воситаларини ўрнатганлар огоҳлантирилди.



  • 405