Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилоятида YUTONG, JAC, JUYLONG, FOTON компаниялари автобус ва микроавтобусларининг тақдимоти бўлиб ўтди

12.09.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси таклифига биноан, шу йилнинг 11 сентябр куни Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “ТОШВИЛТРАНСТЕРМИНАЛ” уюшмасининг мажлислар залида Хитойнинг етакчи YUTONG, JAC, JUYLONG, FOTON компанияларининг Ўзбекистондаги расмий дилери бўлган, дистрибьюторлик хизматини кўрсатувчи “Asia Motor” МЧЖ билан биргаликда мазкур компаниялар транспорт воситаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда Тошкент вилояти транспорт бошқармаси масъул ходимлари, “ТОШВИЛТРАНСТЕРМИНАЛ” уюшмаси раҳбар ва ходимлари ҳамда Тошкент вилояти транспорт бошқармасидан рўйхатдан ўтган, юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида асосан “Asia Motor” МЧЖ ходимлари томонидан иштирокчиларга YUTONG, JAC, JUYLONG, FOTON компанияларининг асосан йўловчи ташишга мўлжалланган автобус ва микроавтобусларининг ишлаб чиқарилиши ва энг арзон нархларда ҳарид қилиш, батафсил техник параметрлари, жаҳон стандарларига мос қулайликларни ифодаловчи видео лавҳалар ҳавола этилди.
Тадбир сўнгида меҳмонлар автобус ва микроавтобуслар кўргазмаси билан танишишди. Кўргазмадан сўнг Олмалиқ шаҳридан “DAMAS TRANS” МЧЖдан 2 дона, “OLMALIQ ISUZU TRANS” МЧЖдан 4 дона, JAC компаниясининг умумий 6 дона микроавтобуслари харид қилиниши юзасидан “Asia Motor” МЧЖ билан шартнома имзоланди.


Манба: Тошкент вилояти транспорт бошқармаси

  • 900