Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилоятида регби бўйича нуфузли мусобақа якунланди

Тошкент вилоятида регби бўйича нуфузли мусобақа якунланди
01.04.2017
Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида регби бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионатининг III дивизион баҳслари якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз регби федерацияси ва Осиё регби уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Эрон ва Ливан терма жамоалари ўзаро куч синашди. 

Регби бўйича Осиё чемпионатининг III дивизион баҳслари регбичиларимизнинг тажриба ва маҳоратини оширишга хизмат қилди. Мусобақанинг дастлабки учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси эронлик рақиблари билан 13:13 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. 

Ливан терма жамоасига қарши кечган иккинчи баҳсда ҳам регбичиларимиз 24:24 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди. 

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

  • 979