Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ташаббускор фермер аёл

Ташаббускор фермер аёл
22.08.2020
Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ким Пен Хва чорва” фермер хўжалиги наслли қорамолчилик ва сутчилик йўналишида 6 йил илгари ўз фаолиятини бошлаган.

Хўжаликнинг умумий ер майдони 70 гектар бўлиб, 4,6 гектарида қорамолларни боқиш учун махсус ферма мавжуд.

Фермер хўжалиги раҳбари Юлия Сергеева тажрибали, ишбилармон ва илғор фермер сифатида қорамол боқиш, аҳолига сут етказиб беришни самарали ташкил этгани туфайли 2019 йилда Германия ва Австрия давлатларидан наслли 165 бош голштейн қорамоллари олиб келинди.

Айни пайтда қорамолларга ем-хашак етказишда ерлардан унумли фойдаланилиб, агротехника тадбирларига қатъий амал қилиниши натижасида сут етказиб бериш ортиғи билан бажарилмоқда.

Сут соғиш замонавий техникаларда ташкил этилган бўлиб, маҳсулот Тошкент шаҳридаги “Мусаффо”, “Сир данкор”, “Дон милк”, “Милек” қайта ишловчи корхоналарига етказиб бериляпти.



  • 649