Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Талаба қизларга ноутбук совға қилинди

Маълумки, олий таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили учун хотин-қизларга 4 фоизли қўшимча давлат гранти учун республикамиз бўйича 940 та жой ажратилган эди.
Шунга кўра, Зангиота туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 54 нафар боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд хотин-қизларга тавсияномалар берилди. Ушбу тавсияномалар тегишли тартибда комиссия томонидан кўриб чиқилиб, танлов натижаларига кўра, 7 нафар хотин-қизлар ОТМга талабаликка қабул қилинди.
Қизларнинг талабаликка қабул қилинганлиги ва Халқаро қизлар куни байрами муносабати билан Зангиота туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари Ш.Умархўжаева ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қизларнинг уйига боришди. Туман ҳокими томонидан уларга ноутбук совға қилинди.
-
-
415