Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тадбиркорнинг оилавий чорвачилик корхонаси

Тадбиркорнинг оилавий чорвачилик корхонаси
25.09.2020
Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда чорва моллари сонини кўпайтириш, маҳсулдорликни ошириш бўйича ҳам эътиборга лойиқ ишлар қилинмоқда.

“Jamshid asl chorva” оилавий чорвачилик корхонасида амалга оширилаётган ишлар шулар жумласидандир. Мазкур чорвачилик корхонаси 1 млрд. 800 млн сўм кредит маблағлари эвазига чет элдан 200 бошдан ортиқ зотдор молларини олиб келган, энди хориждан сутни қайта ишлаш ускуналарини ҳам келтиришни режалаштиряпти.

Туманда чорвачиликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида фуқаролар бандлигини таъминлаш, сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш имконияти кенгаймоқда.

Ферма замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, барча жараёнлар автоматлаштирилган. Тадбиркор Санжар Содиқов келажакда гўштни қайта ишлаш цехини барпо қилишни ҳам мақсад қилган.




  • 432