Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тадбиркорлар Давлат хизматлари марказига келмасдан рўйхатдан ўтмоқда

Тадбиркорлар Давлат хизматлари марказига келмасдан рўйхатдан ўтмоқда
09.01.2021
Бугун давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси халқимизнинг энг яқин кўмакчисига айланиб, тезкор, қулай ва сифатли хизматлар кўрсатадиган ишончли тизимга айланди.

Тошкент вилоятида ўтган йилда туман ва шаҳарлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 734 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 692 минг 578 таси бевосита марказларда амалга оширилди. 42 мингга яқин фуқаро хизматлардан Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали фойдаланди.

Энг кўп давлат хизматлари Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилди. Жумладан, Ангрен шаҳрида 61 минг 380 та, Зангиота туманида 58 минг 233 та, Чирчиқ шаҳар ДХМда эса 61 минг 347 та давлат хизматлари кўрсатилди.

Шунингдек, ўтган йилда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 18 минг 751 тани ташкил этган бўлса, шундан 3 минг 552 таси марказларга келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда давлат рўйхатидан ўтган.

Вилоятнинг олис, чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш мақсадида 3 минг 506 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.




  • 197