Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Совуқ кунларда ҳам Ўрта Чирчиқликлар иссиқхонада сабзавот маҳсулотлари етиштирмоқда

07.01.2021

Қишнинг қорли-қировли кунларида аҳолига сифатли сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, бандлигини таъминлаш мақсадида жойларда деҳқон хўжаликлари томонидан тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Айниқса, иссиқхоналарда сабзавот етиштириш халқимизни янги ва сервитамин маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беряпти. Етиштирилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорни таъминлаш, балки чет давлатларга экспорт қилиш учун ҳам мўлжаллангани эътиборлидир.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани фаолият юритаётган “Абдурашидов Азизбек” фермер хўжалиги 2020 йилда 1 гектар майдонда иссиқхона ташкил этиб, лимон кўчатлари, помидор, бодринг, бақлажон, саримсоқ пиёз, қовоқ ва кўкатлар экиб, парваришламоқда.

– Ҳозирги кунда иссиқхонадаги лимон кўчатлари ёш бўлгани сабабли кўчатлар орасига экилган сабзавот феврал ойида ҳосили етилиб, маҳаллий бозорларга етказилиши кутилмоқда, – фермер хўжалиги раҳбари Зафар Усмонов Айни пайтда бу ерда 15 нафар ҳудуд аҳолиси иш билан банд этилган. Маҳсулотларимиз маҳаллий бозорларга олиб чиқилиши бошланиши билан мавсумий ишчилар сони ҳам ортади. Ҳозирги совуқ кунларда аҳолига сифатли ва арзон сабзавот маҳсулотлари етказиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун хўжалигимизнинг зарур имкониятларидан етарлича фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

2005 йили ташкил этилган мазкур фермер хўжалиги кўп тармоқли йўналишларда иш олиб боради. Хусусан, 146 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 138 гектар майдони суғориладиган ерларни ташкил этади. 74 гектарига ғалла, 61 гектарига пахта, 3 гектарига сабзавот экилади. Фермер хўжалигида иссиқхонада меҳнат қилаётганлардан ташқари яна 25 нафар ишчиси бор.



Манба: ЎзА

  • 163