Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Солиқларни тўлашни унутманг!

Солиқ кодексининг 277-, 294-моддаларига асосан жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати ҳисобот йилнинг 15 октябрига қадар этиб белгиланган эди.
Солиқларни ўз вақтида тўламаслик солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратиш мақсадида судга ариза билан мурожаат этилишига ҳамда суд ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорнинг эгалигидаги уй-жой, автомобиль ва бошқа мулклардан фойдаланишига таъқиқ қўйилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.
Шу билан бирга, солиқларни ўз вақтида тўламаслик натижасида солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам қарздордан (ижро йиғими, давлат божи, маъмурий жарима) ундирилади.
Зангиота тумани давлат солиқ инспекциясида муддати ўтиб кетган (15-октябрдан ўтиб кетган) жисмоний ва юридик шахслардан қарздорликни ундириш бўйича йиғилишда шу тўғрисида сўз юритилди.
-
-
360