Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди

04.10.2019
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиалининг сайёр тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Қибрай шаҳарчасидаги «Шодлик» маҳалласида тиббий кўрик ташкил этилди. Жараёнда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва кексалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, муҳтож беморларга хайрия сифатида дори-дармонлар тарқатилди.

Шу куни аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида «Репродуктив саломатлик», «Замонавий контрацепция воситалари», «Йод танқислиги касалликлари», «Қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари» мавзуларида давра суҳбатлари ҳам ўтказилди.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

  • 844