Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Sog`lom avlod uchun” фонди дори-дармонлар тарқатди

“Sog`lom avlod uchun” фонди дори-дармонлар тарқатди
10.11.2020
Президентимизнинг 2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Sog'lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ўрта Чирчиқ тумани “Гулистон” маҳалласидаги жами 140 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия тариқасида қиймати 14 миллион сўмлик дори-дармонлар тарқатилди.

Шунингдек, фонд кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари пандемия шароитида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича ҳам тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришди.



  • 348