Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Сенат ишчи гуруҳи хотин-қизлар муаммолари билан танишди

20.08.2020

Кеча Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Феруза Эшматова бошчилигида Адлия ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабтлари вазирликлари масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида бўлишди.

Дастлаб меҳмонлар вилояти ҳокими Рустам Холматов билан учрашдилар. Ишчи гуруҳ аъзолари айрим туманлардаги оғир шароитга тушиб қолган оилалардаги хотин-қизларга реабилитация ва мослаштириш марказлари қандай ёрдам кўрсатаётганлиги билан қизиқишди.

Ишчи гуруҳи таркибидаги республика ННТ раҳбари Дилобар Кабулова, Давлат бюджети ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бошқармаси бош маслаҳатчиси Илҳом Санаев, Тошкент вилояти прокурорининг хотин-кизлар масалалари буйича ўринбосари Муҳайё Ашурова, вилоят ИИББ ҳуқуқбузаликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Шаҳноза Содиқова, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева, вилоят ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни реалибитация қилиш маркази раҳбари Соҳиба Усмоновалар Паркент туманида ташкил этилган реабилитация маркази фаолиятини ўрганиш учун боришди.

Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов меҳмонлар билан учрашувда хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш биринчи галдаги вазифа эканлигини алоҳида таъкидлади. Ишчи гуруҳ аъзолари туманда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар хусусида фикр-мулоҳааларини билдиришди.

Ишчи гуруҳи аъзолари Бўка туманида бўлганда, уларга туман ҳокими Низомиддин Аббосов ва ИИБ бошлиғи Отабек Ғанибековлар ҳамроҳлик қилиб, меҳмонларни зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реаблитация қилиш ва мослаштириш, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш Республика марказининг Бўка тумани бўлинмаси ҳамда хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолияти билан таништирдилар.

Шунингдек, меҳмонлар Паркент, Юқори Чирчиқ туманларидаги реабилитация ва мослаштириш марказларидаги хотин-қизларнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.




  • 626