Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Сектор раҳбарлари маҳалладаги аҳволни ўрганишди

Сектор раҳбарлари маҳалладаги  аҳволни ўрганишди
25.12.2020
Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов, шаҳар прокурори Музаффар Маматов, ИИБ бошлиғи Искандарбек Рашидов, ДСИ бошлиғи Аваз Эргашев ҳамда Президент Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мудири Абдулла Акбаев шаҳарнинг чекка ҳудудидаги "Бўстон" маҳалласида бўлиб,  фуқаролар билан учрашди.

Учрашув давомида мутасаддилар маҳалла аҳлини қийнаб келаётган масалаларни тинглашди. Фуқаролар қайд этишича, маҳалладаги ички йўллар асфальтланмаган, ётқизилган асфальтлар ҳам сифатсиз. Кўчаларда ёритиш чироқлари тугул,  таянчлар ҳам мавжуд эмас.

Сектор раҳбарлари томонидан тингланган масалалар ечими юзасидан тегишли раҳбарлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ижобий ечим топишга ҳаракат қилишларини маълум қилдилар.



  • 217