Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Сектор раҳбарлари фаолияти тўғрисидаги қўлланма тақдимоти

Сектор раҳбарлари фаолияти тўғрисидаги қўлланма тақдимоти
30.12.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали масъул ходимлари томонидан жойлардаги секторлар фаолияти ўрганилди ва тегишли тавсиялар берилди.

Сектор раҳбарлари фаолиятини янада такомиллаштириш, билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган www.sektor.argos.uz дастурий таъминоти билан ишлаш ва ундан фойдаланиш усуллари билан таништириш мақсадида Пискент тумани сектор раҳбарлари ва котибларига "Туман (шаҳар) сектор раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича услубий қўлланма" тарқатилди.

Дастурий таъминотда вазирликлар томонидан тайёрланган видео дарсликлар, “Сиёсий (маърифат) соат”лар ҳужжатлари, электрон кутубхона, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси ва секторлар рейтинг дастури ҳақида тушунчалар берилди.

Ишга туширилаётган www.sektor.argos.uz дастурий таъминотига кириш ва ундан фойдаланиш учун кириш ҳуқуқлари берилди.



  • 235