Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Сайёр қабул: муаммоларни ҳал этишга келишилди

28.09.2020
Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимовнинг бир гуруҳ фуқаролар билан уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича юзма-юз мулоқоти бўлиб ўтди.

Қабулда шаҳар ҳоким ўринбосарлари, корхона, бошқарма, ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашдилар.

Тадбир жараёнида аҳоли вакиллари ўзларини ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш бўйича мурожаат қилди.

Қабул давомида фуқаролар имтиёзли банк кредитлари ажратиш, тадбиркорлик фаолиятларини кенгайтириш, бандлик, ички кўчаларни таъмирлаш юзасидан масалаларни кун тартибига қўйишди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари жойида ҳал этилди, айримлари эса назоратга олинди ва муаммоларни ечиш учун маълум вақт, тегишли идораларнинг иштироки зарурлиги тушунтирилди.



  • 401