Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Саватсоз Бойжумановлар оиласи

 Саватсоз  Бойжумановлар оиласи
27.11.2020
Шоҳида Бойжуманованинг 4 нафар ўғли ва 3 нафар келини бор. Турмуш ўртоғи вафот этганидан кейин ўғиллари Даврон ва Алишер билан тол новдаларидан сават тўқиб, тирикчилик ўтказа бошлади. Ушбу ҳунарнинг орқасидан тўйлар қилишди. Ҳозир фарзандари ишни қўлга олишган. Ўғилларига ўзи ва келинлари кўмаклашади.

– Ҳозир томорқамизда 6000 туп сифатли тол кўчатларини парваришлаяпмиз. Сабаби харидорлардан таклифлар кўп бўлганлиги сабабли уларни экканмиз, – дейди Шоҳида Бойжуманова.

Бойжумановлар оиласининг 20 хил саватлари пойтахтимизининг “Чорсу”, “Олой”, “Янгиобод” бозорларида харидоргир бўлиб, кўпчилик харид қилади. Алишер уста ўзи ясаган махсус ускунада тол новдаларини 3 ва 4 қисмга бўлиб, бир кунда 20 тагача сават тўқиб, ҳафтасига 2 маротаба мижозларга тарқатади. Фойда ҳам меҳнатига яраша бўлмоқда.

Бойжумановлар оиласи каби Ўрта Чирчиқ тумани “Бургалик” маҳалласидаги яна 20 та хонадон ризқ-насибасини шу ҳунар орқасидан топмоқда. Ахир, халқимизда ”Ҳунар – ҳунардан унар!” деган мақол бежиз айтилмаган.



Манба: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 293