Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Саккизта боғча ҳомийлик асосида қурилади

Саккизта боғча ҳомийлик асосида қурилади
17.02.2021
Оҳангарон туманида жорий йилда ҳомийлик асосида 8 та боғча қурилиши кўзда тутилган.

2-сектор ҳудудидаги "Қизилой" МФЙда 180 ўринга мўлжалланган, умумий қиймати 7 млрд. 200 млн. сўмлик 3 қаватли мактабгача таълим ташкилоти қурилиши бошланди.

Анъанага кўра, жонлиқ сўйилиб, кексалар дуоси олинди. Тадбирда туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев иштирок этди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, боғча Божхона қўмитаси ҳомийлигида бош пудратчи "GREAT SAMO" МЧЖ томонидан бунёд этилмоқда.



Манба: Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 221