Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ўрта чирчиқлик Сулаймон ота иссиқхонада лимон ва мандарин етиштиряпти

Ўрта чирчиқлик Сулаймон ота иссиқхонада лимон ва мандарин етиштиряпти
03.12.2020

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Бургалик” маҳалласида яшовчи Сулаймон ота Ҳамроев томорқасидаги 10 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилиб, нафақадаги вақтини бекор ўтказмаяпти. Шу билан бирга, саъй-ҳаракатлари орқасидан жорий йилда 7 миллион сўм даромад ҳам олди.

– Лимон кўчати иссиқсевар бўлганлиги боис, совуққа чидамсиз, мевасининг етилиши учун жуда кўп иссиқ ҳарорат зарур бўлади, - дейди Сулаймон ота. - Парвариш даври ҳам бирмунча кўп. Шунинг учун иссиқхонада лимоннинг мейер навини экиб, сифатли ва мунтазам ҳосил олмоқдамиз. Бу нав бўйи нисбатан кичиклиги ва эрта ҳосилга кириши билан бошқалардан ажралиб туради. Кўчат экканимиздан икки йилдан сўнг ҳосилга кирди. Маҳаллий шароитга кўпроқ мослашган, бироқ совуққа чидамли бўлмаганлиги боис иссиқхонада ўстирмоқдамиз.

️Кўчатлар яхши парвариш қилинганда, ҳар тупидан 300–400 тагача мева олинади. Ҳозир отахон иссиқхонасида мандарин кўчатларини кўпайтириб, улардан мева олмоқчи.

Ҳудудда томорқадан самарали фойдаланиб, даромад қилаётган инсонлар кўп. Эьтиборлиси, уларнинг бундай ташаббуси билан пандемия даврида ички бозорларга арзон ва сифатли сабзавот маҳсулотлари етказиб берилмоқда.




  • 305