Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ўрта Чирчиқда экспортбоп маҳсулотлар кўпаймоқда

Ўрта Чирчиқда экспортбоп маҳсулотлар кўпаймоқда
22.08.2020
Ўрта Чирчиқ туманидкаги "QORASUV CRAFT" масъулияти чекланган жамияти фаолиятини 2017 йилда бошлаган. Қишлоқ хўжалик ва қурилиш соҳалари учун қоп маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Айни пайтда бу ерда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда 50 нафар ишчилар фаолият олиб боришмоқда.

Корхона раҳбари Марат Жабборовнинг таъкидлашича, Хитойдан олиб келинган ускуналарда бир неча соҳаларда ишлатиладиган қоп маҳсулотлари тайёрланяпти. Маҳсулотлар экспорт ўрнини босувчи ҳисобланиб, маҳаллий бозорларда аллақачон ўз ўрнини топган. Жумладан, пахтани қайта ишлаш корхоналарига қоғоз ва полипропилен қоплар етказиб берилмоқда.

Айни кунларда корхонада фаолият турларини кенгайтириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, корхона таъсисчиси ҳисобланган “GOLDEN PREMIUM BUILD” масъулияти чекланган жамияти томонидан биноларнинг ташқи томонини қоплаш учун ишлатиладиган гиперпрессланган ғишт ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бундай маҳсулотлар тайёрлаш учун катта маблағ шарт эмас. Масалан, табиий газдан фойдаланилмайди.

Ғишт учун керак бўладиган маҳсулотлар Жиззах ва Оҳангарон тоғларининг карьерларидаги ғовак оҳактошлардан фойдаланилади (бинокорлик ва цемент ишлаб чиқаришда ишлатилади). Оҳакли тоғ жинси ва мармар ушоқларига 10 фоиз цемент қўшиб, 240 тонналик пресс билан икки томондан сиқиб ғишт тайёрланади.

Биноларда бундай ғиштлардан фойдаланилгандан кейин сувоқ ёқи бошқа пардозлаш ишларини бажаришнинг ҳожати қолмайди, яъни дастгоҳга қайси рангдаги цемент қўшилса, ғишт шу рангда бўлади.

Шунингдек, корхонада альюмин профилдан эшик, дераза, ром бошқа шаҳарсозликда фойдаланиладиган маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.



  • 628