Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Режадагидан зиёд маҳсулотлар жамғарилди

Бугунги пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунёда долзарб ҳисобланади. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартиришни давр тақозо қилмоқда.
Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича барча имкониятлар ишга солинмоқда. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида мутасадди ташкилотлар масъуллари томонидан омборхоналарда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдорини ўрганиб чиқди.
Жумладан, "Салануз" МЧЖ томонидан 1720 тонна картошка, 950 тонна пиёз, "Шоли инвест", “Барака дон агро кластер” ва "GOLD-GRANATE" МЧЖлар томонидан 307 тонна гуруч захираси режадан кўпроқ жамғарилганлигини қайд этишди.
Манба: Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
-
-
373