Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Режа асосида замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатиляпти

18.09.2020
Президентимизнинг 2017 йил 27 июндаги Ф-4979-сон фармойишига асосан истеъмолчиларнинг газ таъминоти тизимини янада яхшилаш, куз-қиш мавсумида бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида, “Янгийўлтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ғалаба”, “Дархон”, “Ниҳол” ва “Гулбоғ” маҳаллалари ҳамда Гулбаҳор шаҳарчасидаги кўп қаватли уйлардаги хонадонларга “ақлли” газ ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда.

Ушбу ишларни ўз вақтида якунига етказиш мақсадида шартнома асосида пайвандлаш ишчи гуруҳлари жалб этилган. Замонавий газ ҳисоблагичларни аҳоли хонадонларига ўрнатиш учун керакли эҳтиёт қисмлар ва махсус асбоб-ускуналар “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан ўз вақтида етказиб бериляпти.

Замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши орқали истеъмолчиларнинг табиий газ учун тўловларни амалга оширишдаги ортиқча оворагарчиликларига чек қўйилади ва фойдаланилган табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланиши таъминланади. Боиси ушбу электрон газ ҳисоблагичлар онлайн тарзда ишлайди ва табиий газ сарфи ҳақидаги маълумотларни дастурга киритиб боради. Аҳоли ўрнатилаётган замонавий “ақлли” газ ҳисоблагичлар ва яратилаётган имкониятлардан мамнун.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 583