Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Республика ишчи гуруҳи Янгийўл туманида бўлди

03.10.2020

Пахта терими бўйича мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида бугун Республика ишчи гуруҳи Янгийўл туманида бўлди.

Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмита раиси Бахтиёр Сайфуллаев раислигидаги ишчи гуруҳининг дастлабки манзили "Саид ота" маҳалласидаги "Кўкча текстил тўқимачилик" МЧЖ кластерига бўлди. Мазкур кластернинг 200 гектар майдонига пахта экилган бўлиб, терим жараёнида юз фоиз терим машинаси кучидан фойдаланилмоқда. Фидойи механизаторлар Фарход Душаев, Бахтиёр Қуролбоев ҳамда Наримон Ўразовлар томонидан кунига вилоят хирмонига 10 тонна пахта топширилмоқда.

Пахта кластеридаги пахталарни йиғиб олишда илғорлик кўрсатган барча ишчилар совғалар билан тақдирланди.

"Янгийўл агро макс" ва "Валиев инвест барака" фермер хўжаликларидаги теримчилар билан суҳбат чоғида уларга яратилган шароитлар ва терим пулларининг вақтида берилиш ҳолатлари ўрганилди.

"Валиев инвест барака" фермер хўжалигининг раҳбари 24 ёшли йигит Шерзод Валиев отасининг касбини давом эттираётганидан фахрланиб, биринчи теримдаёқ кўзлаган режани бажаришни билдириб ўтди.

Жараёнда теримчилар учун зарур меҳнат шароитларини янада яхшилаш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилиб, илғор теримчилар рағбатлантирилди.

Гулистон маҳалласида жойлашган "Баркамол авлод" биносидаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тикув цехидаги жараёнларни ўрганишди.

Янгийўл тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда вақтинча ишсиз 50 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилиб, 3 та гуруҳга бўлинган. Рўйхати шакллантирилган ишсиз 50 нафар хотин-қизларга 15 кунлик ишсизлик нафақаси ва 2 ойлик стипендия бандлик маркази томонидан тўлаб берилмоқда.


  • 488