Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

05.01.2021
Куни кеча ижтимоий тармоқлардаги Allaev.Uz. ва Xushnudbek.uz. телеграм каналлари орқали "Электр энергиясининг янгича ҳисоблаш тизимига саволлар кўп. ASCUE ҳақида" номли мақола юзасидан "Тошкент ҲЭТК" АЖ қуйидагиларни билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981-сонли қарори ижросини таъминлаш, электр энергияси назорати ва ҳисобини автоматлаштирилган тизимига республикамизнинг барча вилоятлари, шу жумладан, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги истеъмолчилар ҳам ўтказилди.

Хабарингиз бор, АСКУЭ тизимига ўтиш бўйича ҳамда электр энергияси маиший ва улгуржи истеъмолчиларига тизимнинг қатор қулайликлари, имкониятлари ҳақида ОАВ, ТВ ва ижтимоий тармоқларда деярли ҳар куни тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди, бу ишлар ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда.

Хозирги кунга келиб истеъмол қилинган электр энергия учун қарздор истеъмолчилар масофадан (АСКУЭ) электр таъминоти тўхтатилмоқда. Зангиота тумани электр таъминоти корхонасида 5 та тўлов кассалари, туманнинг барча МФЙ ларида сайёр кассалар ташкил этилган. Мурожаатчиларнинг барча таклиф, эътироз ва шикоятлари бўйича жойига чиқиб ўрганилиб, ижобий ечимлари ҳал этилмоқда.

Истеъмолчилар томонидан электр энергия учун тўловлар амалга оширилгандан сўнг, маълум бир вақт ичида электр энергия таъминоти тикланмоқда. Истеъмолчилар тарафидан ўзбошимчалик билан электр таъминотини у ёки бу фазага ўтказиб олиш (электр хисоблагичдан олдин перекидной, автоматлар ўрнатилганлиги ва хонадонларга кириш симларидаги улоқ жойларини мавжудлиги) натижасида фазалар бўйича юкламалар тенг тақсимланмайди ва ТП даги трансформатор носимметрик юклама билан ишлаб, электр энергия сифат кўрсаткичларига таъсир кўрсатади ва бу ўз навбатида маиший техника воситаларининг куйиши, электр таъминотида эса тез-тез ўчишларни ва электр ҳисоблагичнинг ўз вақтида қайта ёқилишига тўсқинлик қилмоқда.

Шундан сўнг ТЭТК томонидан бириктирилган ходимлар томонидан қайта ёнмаган электр ҳисоблагичларни жойига чиқиб, ҳисоблагичдан олдин ўрнатилган перекидной рубильник ва автоматларни олдириб ҳамда электр симларини узилганлиги учун бошқа янги симларни монтаж қилдирилгандан сўнг электр энергия таъминоти тикланмоқда. Айрим аҳоли истеъмолчилари ўзбошимчалик билан уланиш схемаларига ўзгартириш киритилиши натижасида, туман электр таъминоти корхонаси ва бошқа аҳоли истеъмолчиларига ҳам ноқулайликлар туғдирмоқда.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширинг!



Манба: "Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 116