Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Вилоят ҳокимлигида Япония компанияси вакиллари билан учрашув

05.01.2021
Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Абдусаломов юртимизга ташриф буюрган Япония компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда "Beeanz Inc." компанияси Бош директори Тсутоми Учияма, компания маслаҳатчиси Даисуке Накамура ва компаниянинг яна бир вакили Накамура Таканорилар иштирок этди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган ҳамкорлик учрашувида Тошкент вилояти ҳамда Япониянинг “Beeanz Inc” компанияси ўртасида IТ-академиясини ташкил этиш борасида келишувлар имзоланган эди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шу кунгача жами 238 нафар номзод мазкур ўқув марказида ўқиш истагини билдирган.

Бугунги кунга қадар имтиҳон асосида 85 нафар ёшлар IT-академиясига имтиҳон асосида саралаб олинди.

Режага кўра, таҳсил жараёнларига оид тарғибот тадбирлари олиб борилиб, яна 65 нафар ёшлар IT-академияга ўқишга қабул қилинади.

Учрашувда мазкур ўқув даргоҳининг ташкилий ишлари хусусида сўз бориб, ҳар икки томон бу борада фикр- мулоҳазалар алмашишди.

Учрашув якунида япониялик мутахассислар IT-академиясини ташкил этишда кўрсатилаётган ёрдам учун Жамшид Абдусаломовга миннатдорчилик билдиришди.




  • 167