Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Прокурор ва ёшлар учрашуви

Тошкент вилояти прокуратураси, Оққўрғон туман ҳокимлиги, прокуратураси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида йигит-қизлар, мактаб битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш, қизиқишлари ва иқтидорларини намоён этишга кўмаклашиш ҳамда муаммоларини бартараф этиш мақсадида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
Саволларга бой, танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган тадбир давомида ёшларнинг фикрлари тингланди. Прокуратура органи вакиллари томонидан ҳар бир мурожаатга ечимли жавоб берилди.
Учрашувда ногиронлик аравачаси, спорт жиҳозлари, китоб чоп эттириш ва бандлик масаласи ҳамда спорт мусобоқалари ўтказилиши юзасидан тушган саволлар мутасаддилар томонидан ҳал қилинди.
Манба: Оққўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
-
-
469