Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Пискентда электр таъминоти сифати яхшиланяпти

Пискентда электр таъминоти сифати яхшиланяпти
24.08.2020
Пискент тумани "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сағана қишлоғи аҳолиси паст кучланишли электр энергиясидан шикоят қилишар эди. Туман электр таъминоти корхонаси томонидан қишлоққа қўшимча трансформатор ва 300 метр ҳаво линияси ўрнатилди.

Туман электр таъминоти корхонаси томонидан қисқа муддатда "Гулистон", "Сувти", "Дўнгқўрғон", "Ойбек" маҳаллаларида 5 та қўшимча трансформатор, жами 3 200 метр ҳаво тармоғи қурилиб, ишга туширилди.

Шунингдек, истеъмолчиларга электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Айни вақтда тумандаги 17 579 нафар истемолчидан 15 270 тасига янги ҳисобдонлар ўрнатилди, дейилади Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.



  • 605