Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Паррандачилик фермасидаги аҳвол ўрганилди

Паррандачилик фермасидаги аҳвол ўрганилди
10.12.2020
Бўка тумани ҳокими Низомиддин Аббосов “Қишлоққурилиш фаровон парранда” МЧЖнинг паррандачилик фермаси ва янги қурилган инкубаторияси билан танишди.

Тадбиркор билан суҳбатда иш жараёнида учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунгденик, туман раҳбари қиш мавсумида жониворлар учун жамғарилган озуқа захираси билан танишиб, парранда етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш даромад мабаи эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Қолаверса, оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида мазкур йўналишда рентабелли механизмлар жорий этиш масаласи ҳам муҳокама этилди.


Манба: Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 298