Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Паркент туманида муҳтож оилаларга пул тарқатилди

Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан аҳолининг айрим қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.
Давлатимиз раҳбари қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов ҳамда сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар томонидан аҳолига моддий ёрдам маблағлари тарқатилди.
Тадбирларда туманда "темир дафтар"га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари учун 1 миллиард 93 миллион сўм маблағ берилди.
Манба: Паркент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
-
-
574