Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Қозоғистон делегацияси аъзоларига тикув корхонаси фаолияти манзур бўлди

19.01.2021

Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти акими У.Шукеев бошчилигидаги делегация Чиноз тумани Эшонобод қишлоғидаги “Qojakent Textile” тикув корхонаси фаолияти билан танишди.

Эндиликда қишлоқда яшовчи чеварлар ҳамда янги иш ўрганган тикувчилар замонавий тикув корхоналарида меҳнат қилиб, рўзғорига барака киритмоқда. Олис бир ҳудудда марказдагидан асло қолишмайдиган корхона қурилгани, икки сменада 500 нафар хотин-қиз замонавий услубдаги эркаклар учун пальто, костюм-шим, махсус кийимлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Маҳсулотлар маҳаллий хомашёдан тайёрланаётган бўлиб, экспортга чиқариш ҳам бошлангани меҳмонлар томонидан эътироф этилди.

– Ўтган йили мактабни тамомлаганимдан кейин қишлоғимизда очилган катта тикув цехида ишлай бошладим, – дейди Эшонобод қишлоғида яшовчи 18 ёшли Қаҳрамон Нириллаев.

– Бу ерда тикилган кийимларни дазмоллаш билан шуғулланаман. Барча шароит яратилган, ойлик маоши ўз вақтида бериляпти. Муҳими, оиламга фойда келтириш учун ўз ҳиссамни қўшаётганимдан хурсандман. Ҳозир текстиль соҳасида иш ўрганяпман. Бу йил шу соҳада олийгоҳларга ўқишга киришни мақсад қилганман.

2020 йил корхона томонидан 350 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Шу ерда хотин-қизларга тикиш-бичиш сирларини ўргатувчи 200 ўринли замонавий ўқув маркази ҳам иш бошлаган.

Делегация аъзолари корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, иқтисодий кўрсаткичлари ва экспорт имкониятларини кўздан кечирди. Соҳа мутахассислари билан келгусидаги ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди.



Манба: ЎзА

  • 237