Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан ташкил қилинган тадбир

02.10.2019
Чиноз тумандаги Ўзбек-Тожик маданият марказида 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан ташкил қилинган тадбирда таълим-тарбия тизими ривожига катта ҳисса қўшган фахрийлар, халқ таълими тизими ходимлари, маънавият тарғиботчилари, ёшлар етакчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тантанали тадбир маданият бўлимининг “Сизга таъзим, азиз устозлар” деб номланган концерт дастури билан бошланди.
Тадбирда сўз олган фахрий устозлар ҳамда истеъдодли ёшлар устоз-мураббийларни кенг жамоатчилик номидан ушбу улуғ айём билан муборакбод этишди.
- Бугун қутлуғ айёмни нишонлар эканмиз, қадрдон мактабимиз, бизга эзгулик сабоғини берган меҳрибон муаллимларимиз бирма-бир кўз олдимизда намоён бўлади, дейди Нилуфар Тўлқинова. - Ибрат намунаси, инсоний фазилатлар тимсоли бўлган азиз ва мўътабар устозлар олдида ҳамиша таъзим қиламиз.

Байрам тадбирида тумандаги мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларидан ташриф буюрган фахрий устозлар, соҳада самарали фаолият юритиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар Чиноз тумани ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбирда туман маданият бўлимининг мусиқачилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулода Вазиятлар Вазирлигига қарашли махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси 99951-сон ҳарбий қисми оркестр жамоаси томонидан ижро этилган дилрабо қўшиқлар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

  • 897