Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Онлайн ўқув семинари ўтказилди

Онлайн ўқув семинари ўтказилди
25.08.2020
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳарбийларнинг оилаларини тадбиркорликка йўналтириш иқтисодий муваффақият пойдевори” мавзусида онлайн ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Зулфия Мансурова, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Шоҳиста Мадиярова, Тошкент ҳарбий округининг ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Одина Одиловалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Онлайн тарзида ташкил этилган тадбир мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлиб, тадбиркорликка оид кўплаб саволларга жавоб берилди, дея хабар беради Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 661