Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Қомусимиз –фахримиз

09.12.2020

Тошкент вилояти транспорт бошқармасида бўлиб ўтган тадбир “Қомусимиз –фахримиз” деб номланди. Бошқарма бошлиғи Садриддин Шоқосимов уни очиб, шундай деди: “Биз транспортчилар Конституцияни чуқур ўрганишимиз ва яхши билишимиз шарт. Чунки хизмат пайтимизда, аҳоли билан мулоқот жараёнида унинг моддаларини амалда қўллашимизга тўғри келади. Шунинг учун муҳим аҳамият касб этади”.

Тадбирга таклиф этилган Тошкент вилояти “Маърифат” тарғиботчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ҳофиз Эркин Акромов шундай фикрларни билдирди: “Юртимизда катта байрам. Қомусимиз – бу маънавиятимиз, миллатимиз, давлатимизнинг юксак салоҳиятидан дарак беради. Нафақат 8 декабрь, балки Қомусимиз орқали ҳаётимизнинг ҳар бир кунида инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқий нафаси сезилиб туради".

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатимиз мустақиллигининг ҳуқуқий пойдевори, халқ хоҳиш-иродасининг олий ифодаси эканлигини намоён этмоқда. Бу эса учрашув давомида қайд этилган энг муҳим тушунча бўлди.

Тадбир “Янгича Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтди. Транспортчиларнинг туну кун юрт келажаги йўлидаги хизматлари янги Ўзбекистонни қуришга қўшаётган катта ҳиссасидан дарак бермоқда. Қизғин мунозараларга бой ўтган анжуман инсонни, унинг шаънини улуғловчи куй ва қўшиқларга уланиб кетди.




  • 318