Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ҳоким ёрдамида спортчининг мурожаати ҳал этилди

18.12.2020
Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов жойларда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга ёрдам бермоқда. Бир неча кун аввал Бўка туманидаги 35-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда йигит-қизлар вилоят раҳбарига бир неча масалалар бўйича мурожаат қилганди.

Хусусан, Бўка педагогика касб-ҳунар коллежининг жисмоний тарбия йўналишини тамомлаган, айни пайтда эса ишсиз бўлган Руслан Қувондиқов ўзининг маҳалласида футбол тўгараги очиш учун футбол сеткаси, дарвозаси анжомлари ва тўплар зарурлигини айтиб, ёрдам сўраганди.

Яқинда Русланнинг илтимоси қаноатлантирилди. Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан унга барча зарур спорт жиҳозлари етказиб берилди. Шунингдек, Руслан Қувондиқов келгуси йили туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига мураббийликка ишга таклиф қилинди.


Манба: Бўка туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 218