Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ҳоким маънавият масканларини кўздан кечирди

Ҳоким маънавият масканларини кўздан кечирди
24.08.2020
Бугун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Юқори Чирчиқ туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, барпо этилаётган маданий-маърифий мажмуаларни кўздан кечирди. Жумладан, Мустақиллик майдони, Нуронийлар маскани, туман тарихи музейида бўлиб, раҳбарлар билан учрашди. Туман ҳокими Ускенбой Атемов музейдаги тарихий манбалар тўғрисида йиғилганларга сўзлаб берди.

Рустам Холматов вилоятда бундай маънавият масканларининг бунёд этилиши келажак авлодни маърифатга ошно қилишда энг самара келтиришини алоҳида таъкидлади.



  • 603