Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ҳоким хорижлик инвестор лойиҳаси билан танишди

11.09.2020
Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматов ва Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов хорижлик инвестор (Филиппин Республикаси)га тегишли “LIWAYWAY FOOD” масъулияти чекланган жамияти лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Ўрганиш жараёнида вилоят ҳокими Р.Холматов томонидан инвесторлар ва қурилиш ташкилотларига тегишли тавсиялар берилди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, лойиҳа қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган корхонанинг қуриб битказилиш ишларини жорий йил сўнгига қадар якунлаш белгиланган.

Ушбу лойиҳа орқали 300 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 565