Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    231 19.4%
    111 9.3%
    254 21.3%
    189 15.9%
    407 34.1%
Ҳокимият янгиликлари

“Оила мактаби” ташкил этилди

18.12.2020
Бўстонлиқ туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, прокуратура, Мажбурий ижро бюроси, ФҲДЁ бўлими, тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда жамиятда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, томонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида бир нафар фуқарога алимент пули шу кунга қадар тўланмагани учун маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. Шунингдек, 4 та ажрим ёқасига бориб қолган оила яраштирилди. Оила қуриш арафасида турган ёшлар билан ишлаш, уларга ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатиш мақсадида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда прокуратураси ташаббуси билан “Оила мактаби” ташкил қилинди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, йил давомида бугунги кунга қадар ажрим ёқасидаги 23 та оила яраштирилди.


Манба: Бўстонлиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 404