Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Оққўрғонлик ёшлар “Ғалаба боғи”да бўлишди

Иккинчи жаҳон урушида мардлик ва жасорат, фронт ортида матонат ҳамда инсонпарварлик намуналарини кўрсатган кўп миллатли Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган буюк ғалабани таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси билан танишиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида Оққўрғон тумани ёшлари учун саёҳат уюштирилди.
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида туман мудофаа ишлари ва ички ишлар бўлимлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда йигит-қизлар пойтахтимиздаги “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари, тарихий-бадиий экспозицияларни ўз ичига олган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.
Манба: Оққўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
-
-
191