Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Оҳангаронлик ёшлар хорижга қалампир экспорт қилишмоқда

Оҳангаронлик ёшлар хорижга қалампир экспорт қилишмоқда
04.09.2020
Оҳангарон туманида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларга жорий йилнинг баҳор ойларида ер майдонлари ажратиб берилган эди.

Хусусан, 2-сектор раҳбари, туман прокурори ташаббуси билан “AGRO MIR” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалик кооперацияси томонидан 50 нафар йигит-қизга жами 15 гектар ер ажратилиб, экспортбоп қалампир навлари экилган эди. Шу билан бирга, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 109 млн. сўм миқдорида субсидиялар ҳам ажратганди.

Меҳр билан парваришланган қалампирлар бугун ҳосилга кирди. Айни пайтда ёшлар ўз меҳнатларининг самараси ўлароқ, етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олишни бошлашди.

Гектаридан 15 тоннадан ҳосил олиш кўзда тутилган бўлиб, кооперация томонидан ёшларга қалампирнинг ҳар бир килоси учун 2 000 сўмдан пул тўланяпти.



  • 598