Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Оҳангарон шаҳридаги мактабда ўқув йили бошланди

Оҳангарон шаҳридаги мактабда ўқув йили бошланди
07.09.2020
Бугун Оҳангарон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 9-сонли умумтаълим мактабида тажриба сифатида 2020-2021 ўқув йилининг анъанавий дарслари бошланди.

Машғулотларда шаҳар ҳокими А.Эшонқулов иштирок этиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ҳамда тегишли масъулларга карантин қоидаларига қатъий амал қилиш юзасидан вазифалар берди.

Ўқув машғулотлари 2 сменада ташкил этилган бўлиб, карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда. Барча ўқитувчи ва ўқувчилар тиббий ниқоб ва антисептик воситалар билан таъминланган. Шунингдек, мактабга СЭОМ, ИИБ, Миллий гвардия ҳамда тиббиёт ходимлари жалб этилган.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 9-умумтаълим мактабида 333 нафар ўқувчи таълим олади. 26 август куни ўтказилган сўровномада 204 нафар ўқувчининг ота-онаси анъанавий таълимни маъқуллаб овоз берган.



  • 560