Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилди

Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилди
10.09.2020
Тошкент тумани Нуронийлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилиши муносабати билан Келес шаҳридаги Маданият саройида тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган нуронийлар юртимиз мустақилликни қўлга киритгунга қадар босиб ўтилган йўл, аҳоли турмуш тарзи ва ҳозирги мустақил Ўзбекистонда аҳоли, айниқса, ёшларга яратилаётган шарт-шароитларга атрофлича тўхталиб, маълумотлар берилди.

Тадбир давомида туманда Нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари йиғилганларга таништирилиб, келгусида ҳудудларда амалга оширилиши кўзда тутилаётган ишлар борасида маслаҳатлашиб олинди. Ҳар ойнинг биринчи сешанба куни “Нуронийлар куни” этиб белгиланди.

Тадбир доирасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Ҳидой ота Асқаров, Зуҳриддин ота Исломовлар хонадонларига бориб, қариялар тиббий кўрикдан ўтказилди.



  • 512