Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Нурафшонда "Ипотека-банк" филиали иш бошлади

Нурафшонда "Ипотека-банк" филиали иш бошлади
29.08.2020
Нурафшон шаҳрида юртимиздаги барча тижорат банкларининг филиаллари очилмоқда. Бугун "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат банкининг Тошкент вилоят филиали ўз фаолиятини бошлади.

Қисқа фурсатда қуриб фойдаланишга топширилган "Ипотека-банк" АТИБ вилояти филиали биносининг тантанали очилиш маросими бўлди. Тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов, Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ҳамда мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари, оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватларида жисмоний, юридик шахсларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатилади. Шунингдек, аҳолининг барча турдаги банк хизматларидан фойдаланиши, истеъмол кредитларини расмийлаштириши ҳамда хорижий валюталарни эркин алмаштириши учун қулайликлар яратилган.
Қайд этиш керакки, "Ипотека-банк" АТИБ Тошкент вилояти филиаллари томонидан жорий йил бошидан 1 августга қадар 481 та юридик шахсларга жами 354,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилган.

Хусусан, қишлоқ хўжалигидаги 73 та мижозга жами 55 664.1 млн.сўм, жумладан, 66 та балиқчилик хўжалигига 39 800.0 млн.сўм, 222 та хўжалик юритувчи субъектга айланма маблағларини тўлдириш учун 41 225.5 млн.сўм берилган.

Шунингдек, қурилиш соҳасидаги 16 та мижозга 20 516,8 млн.сўм, тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш мақсадида бино-иншоот, асбоб-ускуна, транспорт воситаси сотиб олиш учун 109 та мижозга 74 848.3 млн.сўм ҳамда бошқа тармоқлардаги 61 та мижозга 161 979,4 млн.сўм миқдордаги кредитлар ажратилган.



  • 3456