Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Нурафшон ёшлар медиа-студияси ташкил этилди

Нурафшон ёшлар медиа-студияси ташкил этилди
07.01.2021
Нурафшон шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида “Нурафшон ёшлар медиа-студия”си иш бошлади. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашлари вакиллари, “MY5” телеканали ижодкорлари ва ёшлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, мазкур ташаббус вилоят ҳаёти, жумладан, ёшлар масалаларига оид телекўрсатувлар, турли эшиттиришлар тайёрлаш, ёш журналистлар тайёрлашда амалий мактаб бўлиши алоҳида таъкидланди.

Мазкур медиа-студияни ташкил этиш учун ташкилотчилар томонидан 500 миллион сўм, хусусан, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ҳам махсус техникаларни олиш учун 300 миллион сўм маблағ ҳам ажратилди. Бунинг натижасида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, зарур техник жиҳозлар билан таъминланди.

Шунингдек, бевосита журналист ва блогерларни тайёрлаш мактаби фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида махсус ўқув хонаси ҳам ташкил этилди. Бу ерда икки нафар ўқитувчи, 3 нафар мутахассис иш фаолиятини бошлайди ва улар ўқув жараёнида ёшларга сабоқ беради.

Студия томонидан тайёрланадиган барча телелавҳалар, кўрсатув ва бошқа журналистик лойиҳалар “Ёшлар” ва “MY5” телеканаллари орқали эфирга узатилади.



Манба: ЎзА

  • 174