Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Нурафшон шаҳри кўчаларида "Street work out" майдончалари ташкил этилмоқда

01.12.2020
Нурафшон шаҳрида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, шаҳарнинг "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғинида "Street work out" спорт майдончаси ташкил этилди.

Белгиланган дастурга кўра, ҳудуддаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида ёшларнинг таклиф ва истакларидан келиб чиққан ҳолда янги конструкциялар асосида худди шундай махсус жойлар ташкил этилади. Хусусан, ҳозир ташаббускор ҳомийлар томонидан “Бирлик” маҳалласи ҳудудида мазкур турдаги спорт майдончаси қурилиши давом этмоқда. Яқин кунларда шаҳарнинг “Деҳқонобод”, “Дегантепа”, “Янгиобод”, “Ёшлик”, “Маърифат” МФЙда ҳам худди шундай жойлар барпо этилади.


Манба: Нурафшон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 314